Европанинг Россияга қарши янги ҳаракати: Франция Германияни "Шимолий оқим" дан чиқишга чақирди
(last modified Mon, 01 Feb 2021 10:38:56 GMT )
феврал 01, 2021 15:38 Asia/Tashkent
  • Европанинг Россияга қарши янги ҳаракати: Франция Германияни \\\\\\\
    Европанинг Россияга қарши янги ҳаракати: Франция Германияни \\\\\\\"Шимолий оқим\\\\\\\" дан чиқишга чақирди

Сўнгги кунларда Россияга қарши Ғарб давлатларининг ҳаракатларини кучайгани ортидан Франция давлати Германиядан " Норд-стрим 2" ёки Шимолий оқим лойиҳасидан воз кечишини сўради.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Франция  ички ишлар вазири,  Россия давлатининг мухолифат етакчиси Алексей Навалнийнинг ҳибсга олинганига билдирган муносабатида Германияни Nord Stream 2 газ қувури лойиҳасидан воз кечишга чақирди.

Nord Stream 2  газ қувури лойиҳаси  Украинани айланиб ўтиш ва  Болтиқ денгизи орқали табиий 55 миллиард кубометр Россия газини Германияга етказиб бериш учун мўлжалланган лойиҳадир.

Ушбу газ қувурини қурилишида Россиянинг  "Gazprom"  компанияси масъулдир ва ушбу лойиҳада Европанинг бир нечта компаниялари ҳам иштирок этмоқда.

АҚШ ва унинг иттифоқчилари Россия ҳукуматининг танқидчиси ва мухолифат етакчиси бўлган Алексей Навальнийни қатъий қўллаб-қувватлашмоқда.

Навальний 2020 йил 20 августида Томскдан Москвага учадиган ички рейсда  касал бўлиб қолди ва Халқаро босимлар остида Германиядаги касалхонада ётқизилди.

Ғарб давлатлари хусусан Германия, Москва давлатини россиялик оппозиционер Алексей Навальнийни "Новичок" заҳарли гази билан заҳарлатиришда айблади.

Москва эса бу айблавланри рад этмоқда.

Ўтган ҳафта Россиянинг суд ижроия агентлиги қилган баёнотида,  Навальний Германиядан қайтиб келганидан кейин Москванинг Шерьеметово аэропортида ҳибсга олинди деб эълон қилди.

Алексей навальнийнинг заҳарланиши ва Германияга олиб кетилиши маслаис  Ғарб давтларинин россияга қраши янги кампанияини кенгайириш учун янги майднга айланган.

 

Ёрлиқ