феврал 02, 2021 13:09 Asia/Tashkent
  • Жозеп Боррель Европанинг ядровий келишувга содиқ бўлишга мувафақиятсизликка учраганини тан олди
    Жозеп Боррель Европанинг ядровий келишувга содиқ бўлишга мувафақиятсизликка учраганини тан олди

Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича раиси бу иттифоқ сўнгги йилларда Европа давлатлари ва Эрон компанияларининг қонун доирасида савдо-иқтисодий алоқаларни ҳимоя қила олмаганини эътироф этди.

Ал-Жазира телеканалининг хабар қилишича, Боррель  ушу мавзуга тўхталиб,  ўтган йили Эрон билан савдо-иқтисодий ҳамкорликларни ҳимоя қилиш  йўлидаги механизмларни кенгайтириш учун кўп вақт сарфладик, аммо ҳозиргача ушбу механизмнинг самарадорлиги чекаланган деб изоҳлади.

У ўз сўзларида, Европа Иттифоқи савдо шериклари билан молиявий  хизматлар жараёни учун яхши усулларни излаш мақсадида қонун доирасида ҳаракта қилади деб қўшимча қилди.

Боррель шунингдек,  Эрон ядровий келишуви Европа дипломатиясининг асосий ютуқларидан эди, аммо АҚШнинг Биргаликдаги ҳаракат режасидан чиқиши ва Трамп ҳукуматини Эронга қарши санкцияларни қайта тиклаши сабаб катта бир саволга айланди. Биз Биргаликдаги ҳаракат режасининг бошқа томонларининнг нуқтаи назари хусусида гапира олмаймиз. Шу билан бирга  натижани барча аъзоларнинг қабул қилиши ва Биргаликдаги ҳаракат режсининг томнларнини барча мажбуриятларини амалга оширишига ишнч қилишга ҳаракта қиламиз деб таъкидлади.

Халқаро Атом энергияси агентлигининг Эроннинг барча мажбуриятларига содиқ эканлигини бир неча марта тасдиқлаганига қарамай,  АҚШ  2018 йилда ядровий келишув-Биргаликдаги ҳаракат режасидан чиқди.

Биргаликдаги ҳаракат режасининг бошқа аъзолари /Франция, Германия ва Британия/ ҳам АҚШ режимини 2018 йилда Биргаликдаги ҳаракат режасини тарк этиши билан  Эрон билан Европанинг ўрта ва кичик компанияларини савдо иқтисодий ҳамкорликларни осонлантириш мақсадидаги махсус моливий канални таклиф қилишди. Ойлар давомидаги кечикишдан сўнг, 2019 йил январь ойида "Инстакс " номли Эрон билан тижорат қилиш махсус канали расман эълон этилди, аммо ҳозиргача бу молиявий канал тўлиқ амалга оширилмаган.

 

Ёрлиқ