Афғонистон давлати Толибон гуруҳининг тинчлик бўйича янги режасига қарши чиқди
Афғонистон ҳукумати Толибон гуруҳининг янги тинчлик режасини шайтоний ва АҚШ лойиҳаси деб атади.
Ориёнюс ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Афғонистон президентининг биринчи ўринбосари, Толибон гуруҳи томонидан илгари сурилган тинчлик бўйича янги лойиҳага қарши чиқиб бу лойҳадан бегона лоббистларнинг " ҳиди" келяпти деб айтди.
Афғонистон презитжденти ўринбосари Амруллоҳ Солеҳ шунингдек, Толибон гуруҳининг Ашраф Ғании ҳукуматдан четлаштириш ва вақтинчлик давлатни ташкил этиш тўғрисидаги лойиҳасига аксиламал кўрсатиб, бу гуруҳнинг қонуний таклифлари халқ орасида оралиқлар ва ихтилофларни авж олиши ҳамда Афғонистон мамлакатининг заифлашишига олибкелади деб қўшимча қилди.
Афғонистонниг вице -президенти ўз сўзларида мамлакат халқи ҳар доимгидек ўз ерларини ҳимоя қилиш учун бундай фитналарни нобуд қилишини маълум этди.
Афғонистон ҳукумати мамлакат конституциясининг ҳосилидир ва уни ҳимоя қилади ва Толибон гуруҳининг бунадй таклифи Афғонистон хавфсизликига қарши таҳдиддан бошқа нарса эмас деб аниқлик киритди.
Олдинроқ Толибон гуруҳининг музокарчи делегацияси раиси Шермуҳамад Аббос Стонекзай ҳам давлат вакиллари билан суҳбатида Афғонистон президенти Ашраф Ғани истеъфо беранида Толибон гуруҳи оташкесим эълон қилиш ва янги давлат билан музокара қилишга тайёрдир деб айтганди.
Сўнгги пайтларда тинчлик музокаралари тўғрисидаги Толибон позицияси ўзгарган ва бу гуруҳ уни тўхатиш ниятидар. Шу сабабдан Қатардан томонларнинг музокарачи гуруҳлари Афғонистонга қайтишни назарга тутишган.