Салливан: АҚШ Ямандаги ҳужум амалиётларини қўллаб-қувватлашни тўхтатади
Американинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси пайшанба куни Американинг янги давлати Яманда суъдиялик тажовузкор коалициясининг ҳужум амалиётларини ҳимоя қилишини тугатади,-деб иддао қилди.
Форс ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Жек Салливан Америка президенти Жо Бойден Американинг Ямандаги агрессив ҳужум амалиётларни қўллаб-қувватлашни тўхтатади,-деб айтди.
Осушейтед Пресс агентлиги бу қарор Яманда бир неча йиллик урушни тугатиш учун Жо Бойденнинг берган ваъдаларига асосан амалга ошириладиким, ушбу мамлакатда эпидемия тарқалиши, қашшоқлик ва ишсизликнинг кенгайиши сабабига айланган,-деб эълон қилди.
Хабар манбалари ҳам Бойден Дональд Трамп давлатида ташқи ишлар вазирлигидаги расмийлардан бири Тимоси Линдеркингни Американинг Ямандаги янги элсиси сифатида таништиришни режалаштирган,-деб хабар берди.
Америка Яманга қарши саъудиялик тажовузкор коалициясининг урушини қўллаб-қувватловчи асосий мамлакатлардан саналади.
Саъудия Арабистони Америка, Аморот ва бир нечта мамлакатнинг ҳимояси билан 2015 йил март ойидан бери Яманга қарши урушни бошлаб, бу мамлакатни ҳаво,денгиз ва қуриқликдан қуршолвга олган. Яманда Арабистон ва иттифоқчиларининг уруш келтириб чиқаришлари ҳозиргача 7 минг яманликнинг ҳалок бўлиши, ўнлпаб минг одамларнинг ярадор бўлиши ҳамда миллионлаб яманликларнинг овора бўлишлари сабабига айланган.