Афғонистон ҳукумати Исломқалъа ёнғинини учиришда ёрдам бергани учун Эронга миннатдорчилик билдирди
Афғонистон биринчи вице-президенти Исломқалъа божхонасидаги улкан ёнғинни учириш жараёнида кўрсатган ёрадмлари учун Эронга миннатдорчилик билдирди.
Кобулдан Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Афғонистон президенти биринчи ўринбосари Амруллоҳ Солиҳ бугун ижтимоий тармоқларда тарқатилгн мурожаатидж, Афғонистондан юзлаб юк машиналарини Эронга киришга рухсат бергани ва уларни ёнғиндан нобуд бўлишини олдини олиши ҳамда ўт учириш жаарёнида етказган ёрдамлари учун Эрон ҳукуматига миннатдорчилик билдирамиз деб ёзди.
Амруллоҳ Солиҳ шунингдек улкан ва фожиали бу ёнғинда ҳеч кимнинг қурбон бўлмагани ва фақат баъзи ҳайдовчилар жароҳат олганини таъкалаб, Афғонистон божхона постларида инфратузилмаларнинг мавжуд бўлмагани жиддий бир камчиликдир ва қўшни мамлакатлар билан савдо- иқтисодий ҳамкоркликлар кенгайиб бораётганига қарамай, ушбу божхоналар муассасалари Толиблар ҳукмронлиги давраси дек қолмоқда аммо бундай ёнғинларнинг такрорланишига йўл қўймаслик учун тўлиқ текширувлар ўтказилади деб қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз кеча Афғонистон ғарбидаги Ҳирот вилояти Исломқалъа божхонаси яқинида юз берган кенг-қамровли ёнғин катта молиявий зарарларга сабаб бўлди.