НАТО урушни баҳона қилиб Афғонистонда иштирокини давом эттирмоқда
(last modified Tue, 16 Feb 2021 09:58:33 GMT )
феврал 16, 2021 14:58 Asia/Tashkent
  • НАТО урушни баҳона қилиб Афғонистонда иштирокини давом эттирмоқда
    НАТО урушни баҳона қилиб Афғонистонда иштирокини давом эттирмоқда

НАТО тинчлик ўрнатилгунига қадар чет эл кучлари Афғонистон тарк этишмайди деб маълум қилди.

Шафақно ахборот агентлигининг хабар қилишича, НАТО Бош котиби  бир неча бор такрорлаган ёлғон ва алдамчи баёнотида,  Афғонистонда уруш, хунрезликлар  ва қотиллик тугамагунича ва тинчлик -хавфсизлик ўрнатулмагунича, чет эл ҳарбийлари Афғонистонни тарк этмаслигини эълон қилди.

Йенс Столтенберг Афғонистон тинчлигини ҳимоя қилишни иддао қилиб,  Афғонистон бундай йигирма йил олдинги тақдирга дуч келмагунича, бу қўшинлар ҳеч қандай тарзда мамлакатни тарк этмайди деб қўшимча қилди.

АҚШ ва унинг иттифоқчилари 2001 йилда терроризмга қарши кураш ва Афғонистонда хавфсизликни таъминлаш баҳонасида бу мамлакатга бостириб кирди, аммо ўша пайтидан бери Афғонистонда нотинчликлар, терроризм ва гиёҳванд моддалар контрабандаси ва ишлаб чиқаришни сезиларли даражада ўсган.

Аммо АҚШ  20 йилдан бери Афғонистондаги мувафаққияттсиз урушни оқлашга уринмоқда.

 

Ёрлиқ