феврал 17, 2021 12:44 Asia/Tashkent
  • Блинкен: ядровий келишувни қайта тиклаш энди етарли эмас
    Блинкен: ядровий келишувни қайта тиклаш энди етарли эмас

Кеча АҚШ ТИВ раҳбари Вашингтоннинг Эрон Биргаликдаги ҳаракат режасидаги ўз мажбуриятларига қайтиши керак деган олдинги иддаоларини такрорлаб, Биргаликдаги ҳаракат режасини қайта тиклаш энди етарли эмас деб айтди.

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен  National Public нашрига берган интервьюсида, АҚШнинг бирёқлама равишда ядровий келишувдан чиққанига ишора қилмай,  Эрон Биргаликдаги ҳаракат режасига қайтганида,  Вашингтон ҳам шундай қилади бу ҳолда  узқороқ ва мустаҳкамроқ  келишув устида ишлаш тўғри келади деб қўшимча қилди.

АҚШ ТИВ раҳбари ядровий келшувга қайтишни зарурий бир одим, аммо етарли эмаслигини даъво қилиб,  Эрон билан янги битим тузишга чақирди.

Блинкен  Вашингтон расмийларининг Эрон ислом республикаси ядровий дастурига қраши асоссиз айбловини такрорлаб,  эндиликда дипломатия йўли очиқ, аммо Эрон ядровий келишувга риоя қилишдан йироқ эдеб иддао қилди.

Аввалроқ  Биргаликдаги ҳаракат режасига қайтиши ва Эронга қарши ноқонуний санкцияларни бекор қилишга ваъда берган, АҚШнинг янги президенти Жо Байденнинг ҳукумати  Оқ уйга кириши билан  бу ҳаракатни Эроннинг мажбуриятларини бажариш шарти билан амалга оширишини эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз Исломий Инқилоб раҳбари ўтган якшанба куниидаги ўз нутқида, АҚШнинг сўнги шармандали ва уятли вазияти ҳамда  Трампнинг қулашини АҚШнинг обруси, қудрати ва сиёсий-ижтимоий тартибининг пасайганилигинг мисоли эканлигига ҳамда   Европа ва АҚШ расмийларининг  Биргаликдаги  ҳаракат режаси ва санкциялар тўғрисидаги сўзларига ишора қилиб, АҚШ ва Европа давлатлари ҳеч қандай шарт қўйишга ҳаққи йўқ, чунки  улар Биргаликдаги ҳаракта режсидаги ўз мажбуриятларини бузишди ва шарт  қўйиши керак бўлган томон ҳам Эрон ислом республикасидир чунки ўз мажбуриятларига тўлиқ амал қилгади деб қўшимча қилдилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ўз сўзларида  фақат АҚШ режими сўзда ва ё оғзаки тарзда эмас балки амалда санкциялари беокр қилганида  ва бу масала Эрон томонидан тасдиқланганида, Эрон ҳам ядровий келишувдаги ўз мажбуриятиларига қайтади. Бу Эроннинг қатъиятли ва қайтариб бўлмайдиган сиёсатидир ва барча расмийларининг умумий  фикри ва белгисм ҳисобланади ва ҳеч ким уни кўрмагага олмайди деб  деб аниқлик киритдилар.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ давлати  2018 йилда бир томнлама равшда Биргаликдаги ҳаракат режасини тарк этди ва   ва европаликарни ушбу келишувни бажариш ваъдалари амалга ошмай қолди.

АҚШнинг собиқ маъмурияти  Биагаликдаги ҳаракат режсидан чиқиб кетганидан кейин Эронга қарши максимал босимларни жорий қилиши билан, Теҳронни янги келишув столига қайтаришни иддао қилганди.

Трамп  АҚШ президенти сифатида ишлаган 4 йил ичида  ушбу мақсадларидан биротасига эриша олмади.

Эрон 2019 йил 8 май куни  АҚШнинг  Биргаликдаги ҳаракат режасидан бир томонлама равишда чиқиб кетганининг бир йилиидан сўнг ҳамда Европа давлатларини  бу келишувдаги ўз мажбуриятларига амал қилмагани ортидан  ўз мажбуриятларини камайтиришни бошлаган.

Эрон доимо ўз позициясини аниқ баён қилган,шунингдек  АҚШнинг ушбу келишувга қайтгани ва ўз мажбуриятини бажара бошлагани билан, Теҳрон давлати ҳам мазкур режасининг 26 чи ва 36 чи моддалари асосда тўхтатган мажбуриятларини қайта тиклаб  бажаришга киришга тайёрлигини билдирган.

 

Ёрлиқ