Путин: Россиядаги парламент сайловларига чет элнинг аралашувига йўл қўймаймиз
Россия президенти Владимир Путин Россия Думаси фракциялари раислари билан суҳбатида биз Дума -Россия парламенти сайловларига чет эл аралашувига йўл қўймаймиз деб айтди.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича кеча Владимир Путин мамлакат телевидениясининг 24 канали орқали тарқатилган Россия Думаси фракциялари раҳбарлари билан ўтказган вебинарида Россия фуқаролари ўз танловини қилишлари керак ва биз ўз танловимизни чет эл аралашувидан ҳимоя қилишга мажбурмиз деб изоҳлади.
Путин шунингдек биз Россиянинг суверенитети ва халқининг ўз мамлакатига эгалик қилиш ҳуқуқига зарур етказилишига йўл қўймаймиз деб таъкидлади.
Россия президенти ўз сўзларида Россия федерал сайловлари рус халқининг турмуш шароитини яхшилашга қаратилган миллий режаларни амалга ошириш билан боғлиқ масалаини ҳал қииш учун жуда аҳамиятлидир деб эълон қилди.
Эслатиб ўтамиз, Россия Думаси -парламентининг 8 чи сайловлари жорий йилнинг 19 сентябрида ўтказилиши кутилмоқда.