Арманистон Гюмри шаҳридаги Россия ҳарбий базасини кенгайтиришни истайди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i58636
Арманистон мдуофаа вазири Ереван давлатини бу мамлакат ҳудудидаги Гюмри шаҳрида жойлашган Россия ҳарбий базасини янада кенгайтиршга манфаатдорлигини таъкидлади.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
феврал 23, 2021 15:15 Asia/Tashkent
  • Арманистон Гюмри шаҳридаги Россия ҳарбий базасини кенгайтиришни истайди
    Арманистон Гюмри шаҳридаги Россия ҳарбий базасини кенгайтиришни истайди

Арманистон мдуофаа вазири Ереван давлатини бу мамлакат ҳудудидаги Гюмри шаҳрида жойлашган Россия ҳарбий базасини янада кенгайтиршга манфаатдорлигини таъкидлади.

Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича,  Арманистон мудофаа вазири Vagarshak Arotoniyalik ўз сўзларида  мамлакатимиздаги Россия ҳарбий базасини кенгайтириш масаласи  доимо кун тартибида бўлган ва Ереван давлати  Россия билан ҳарбий алоқалар зарурлиги сабабли бу масалага қизиқиш билдирмоқда деб айтди.

Арманистон мудофаа вазири шунингдек базанинг имкониятларини кенгайтириш икки томонлама шартномалар асосида Кавказ  коллектив зоннасида фаолият юритадиган қўшма ҳарбий гуруҳнинг салоиҳятини оширишига имкон беради деб изоҳлади.

Россия ҳарбий базаси  1995  йилда  Арманистонда Россия қуролли кучлари вазиятига тегиши келишув асосида  ташкил этилди.

Гюмридаги ҳарбий кучларнинг аосий вазифаси  МДҲнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини қўллаб- -қувватлаш ва ташқи таҳдидларга зудлик билан жавоб беришдир.