Афғонистонда Ҳизб-ут-таҳрир гуруҳининг фаолияти ноқонунийдир
Афғонистон ҳукумати Ҳизб-ут-таҳрир партиясининг мамлакатдаги фаолиятини ноқонуний деб эълон қилди.
Ово ахборот агентлигинг хабар қилишича, Афғонистон президентининг биринчи муовини бугун Ҳизб-ут-таҳир экстремистик гуруҳининг айрим аъзоларини мамлакатдаги террорчилик ҳужумлар ва портлашларда иштирок этишганини маълуи қилди.
Амруллоҳ Солиҳ ўз сўзларида Афғонистон ҳукумати Ат-Таҳрир партиясини расман тан олмагунига қадар бу гуруҳ аъзолари йиғилиш ва тарғиб қилиш ҳуқуқига эга эмслар дея маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз Ҳизб-ут-таҳрир партияси Афғонистонда 2003 йилдан бери фаолият юритиб келади ва мактаблар ва университетларда ўспиринлар ва талабаларни махсус ҳийла -найранглар билан ўз сафига ёллайди..