Байден ҳукумати Россияга қарши " махфий" киберҳужумлар уюштирмоқчи
АҚШ демократик партиясига яқин бўлган ОАВ лардан бири Вашингтон ҳукуматининг келаси 3 ҳафта ичида Россияга қарши махфий киберҳужумлар уюштириши мумкинлигини хабар қилди.
Нью-йорк таймс газетасига кўра, АҚШ президенти Жо Байденнинг ҳукумати Дональд Трамп маъмуриятининг сўнгги ҳафталарида АҚШга кенг тарқалган киберҳужумлари учун қасос олиш сифатида Россия тармоқларига қарши киберҳужумлар уюштиришга тайёрламоқда.
АҚШ давлати Россиянинг " Солар Виндез" га қилинган ҳужумлар учун сқаос олиш сифатида Россияга сигналлар юбормоқда.
АҚШ идоралари ва муассасаларига уюштирилган киберҳужумлар кўлами ва мураккаблиги шу даражада эдики Вашингтон уни тўхта олмади ва зарар миқдорини ҳам аниқагани йўқ.
Сўнги кунларда АҚШ ОАВ-и Техасдаги Solar Winds компаниясининг дастурий таъминонидан фойдаланган ҳолда, АҚШдаги давлат идораларида хакерларнинг нуфуз топгани тўғрисида кўплаб хабарларни чоп этди.
АҚШ ОАВ ининг ёзишича, хакерлар АҚШнинг бир нечта федерал вазирликлари ва идораларига шу жумладан АҚШ миллий ядро хавфсизлиги маъмуриятига ҳам ҳужум қилишган.
АҚШ хавфсизлик манбалари хаккерлик ҳужумлар учун Россия ҳукуматини айблашмоқда.
Бироқ Москва бир неча бор бу айбловларни рад этган.