Столтенберг НАТОни ислоҳ қилиш бўйича ҳаракатларнинг муваффақиятсизиги ҳақида огоҳлантирди
(last modified Tue, 09 Mar 2021 12:54:21 GMT )
март 09, 2021 17:54 Asia/Tashkent
  • Столтенберг НАТОни ислоҳ қилиш бўйича ҳаракатларнинг муваффақиятсизиги ҳақида огоҳлантирди
    Столтенберг НАТОни ислоҳ қилиш бўйича ҳаракатларнинг муваффақиятсизиги ҳақида огоҳлантирди

НАТО Бош котиби бу ташкилот аъзолари ўртасидаги бир -бирига зид қарашларни инобатга олиб, айрим ислоҳотлар жумладан ҳарбий бюджетни кўпайтириш тўғрисидаги ҳаракатларининг мағлубияти тўғрисида огоҳлантирди.

Германиянинг ДПО  ахборот агентлигининг кечанги хабарига кўра,  ёпиқ эшиклар ортида ўтказилган НАТО ички музокараларидаги айрим иттифоқчилари  бундай кенг қамровли таклифларини қўллаб -қувватлашга тайёр эмаслиги ва  НАТОнинг умумий принсипи асосида қарор қабул қилиши туфайли  мудофаани молиялаштиришда катта ислоҳотлар кутилмайдиганини маълум қилишди.

Столтенберг феврал ойининг ўрталарида  НАТОнинг 2030  йилги ислоҳотлар режаси доираси сифатида  НАТО  фаолиятининг бир қисми бюджет маблағлари ҳисобидан таъминланиши ва аъзоларни кўпроқ ишлашга ундаши кераклигини таклиф қилганди.

Шу билан бирга  НАТОнинг  30 аъзосининг аксарияти бундай механизмга жуда танқидий қарашга эгалар.

Мухолифларга кўра,  бу таклиф  АҚШнинг собиқ президенти Доналд  Трамп маъмуриятидаги  " қўшинлар учун кўпроқ пул" мавзуларини эслатади ва  унда АҚШ қўшинларини иттифоқдош мамлакталарда жолашириш учун катта харажатларни талаб қилганди.