Туркия: С- 400дан фойдаланиш учун бизга АҚШнинг рухсатномаси керак эмас
(last modified Sat, 20 Mar 2021 15:32:55 GMT )
март 20, 2021 20:32 Asia/Tashkent
  • Туркия: С- 400дан фойдаланиш учун бизга АҚШнинг рухсатномаси керак эмас

Туркия Парламенти мудофаа қўмитаси вакили Анқарага Россиянинг С-400 ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларидан фойдаланиш учун Вашингтон рухсатномаси керак эмаслигини айтди.

ИСНА хабарига кўра, Туркия Парламенти Мудофаа қўмитаси вакили  Мурод Байбатур:  "Россиянинг С-400 ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимларидан фойдаланиш бўйича Анқаранинг позицияси ўзгаришсиз ва орқага чекинмайди", деди.

Аввалроқ АҚШнинг Туркиядаги элчиси Девид Сюзерфилд С-400 бўйича Анқара-Вашингтон можаросига ягона ечим Туркиянинг ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимларидан фойдаланишдан воз кечиши эканлигини айтганди.

2019 йил июл ойидан буён Анқара томонидан Россиянинг  ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимларини сотиб олиш ҳаракатлари  АҚШ-Туркия муносабатларида зиддиятли бўлиб келган.