Ўтган йили Афғонистонда Толибон қурбонлари статистикаси
(last modified Sun, 21 Mar 2021 10:35:20 GMT )
март 21, 2021 15:35 Asia/Tashkent
  • Ўтган йили Афғонистонда Толибон қурбонлари статистикаси

 Афғонистон Ички ишлар вазирлиги ўтган йили Толибон кучлари томонидан минглаб тинч аҳоли ҳалок бўлган ва яраланганини тасдиқлади.

Афғонистон Овоз Агентлиги (АВА) маълумотларига кўра, Ички ишлар вазирлиги вакили Ториқ Орин кеча (шанба) куни  ҳижрий-шамсий 1399 йилда 6000 дан зиёд тинч аҳоли толиблар томонидан ўлдирилган ва яраланганини таъкидлади.

Ўтган йили Орин ўзининг Twitter-даги шахсий саҳифасида толиблар томонидан 2000 га яқин тинч аҳоли ӯлдирилганлиги ва яна 4174 киши жароҳат олгани ҳақида ёзган эди.

Вакилнинг қўшимча қилишича, 1399 йилда Толибон 92 худкушлик ҳужуми ва 500 та мақсадли суиқасдни амалга оширган.

Ушбу даврда Толибон томонидан ўрнатилган миналардан  2174 портлаш содир бўлди.

"Бу Толибоннинг ўтган йилги ҳарбий жиноятларининг бир қисми, холос,  халқ ва тарих ҳеч қачон унутмайди", деб ёзган Орин.

Яқинда Москвада Афғонистон тинчлик музокаралари бўлиб ўтди. Толибон ва ҳукумат ўртасида музокараларнинг янаги босқичи апрел ойида Истанбулда ўтказилиши режалаштирилган. Аммо Афғонистондаги кескинликни ҳисобга олган ҳолда, айрим кузатувчилар музокаралар самарали ўтишига умидсизлик билан қарашмоқда.

Ёрлиқ