Мянма армияси шанба куни 100 нафар намойишчини отиб ўлдирди
(last modified Sun, 28 Mar 2021 07:42:56 GMT )
март 28, 2021 12:42 Asia/Tashkent
  • Мянма армияси шанба куни 100 нафар намойишчини отиб ўлдирди

Шанба куни Мянмада юз берган ҳарбий тўнтариш қарши намойишчилардан 100 дан ортиқ нафари хавфсизлик кучлари томонидан ўлдирилди.

Reuters хабарига кўра, Мянма хавфсизлик кучлари мамлакатдаги ҳарбий тўнтаришга қарши намойишларни бостиришда давом этар экан, мамлакатнинг турли ҳудудларида 114 кишини, шу жумладан бир нечта болаларни ўлдирган.

Мянманинг турли жойларида ҳарбий ва полиция кучлари намойишчиларга қарши ҳужумларини кучайтирар экан, армия жангчилари шанба куни кечқурун жанубдаги Кейн штатидаги ҳудудни нишонга олиб, бир қанча намойишчиларни ўлдиргани эълон қилинди.

Айни пайтда, Мянмадаги тўнтариш раҳбари генерал Мин Аун Хлайн армия демократия тарафдори бӯлган  тўнтаришга қарши намойишчиларнинг ҳаётини ҳимоя қилади, деб даъво қилди.

Мянма ҳарбийлари 1 феврал куни Аун Сан Су Чжи ва бошқа юқори лавозимли ҳукумат амалдорларини беш ой олдин сайловларни сохталаштиргани учун ҳибсга олиб, бошқарувни ӯз қӯлига олган эди. эди.