Толиблар АٌҚШ ва Афғонистон кучларининг давом этаётган операциялари тўғрисида огоҳлантирди
(last modified Mon, 05 Apr 2021 05:39:37 GMT )
апрел 05, 2021 10:39 Asia/Tashkent
  • Толиблар АٌҚШ ва Афғонистон кучларининг давом этаётган операциялари тўғрисида огоҳлантирди

Толибон АҚШ ва Афғонистоннинг ушбу гуруҳга қарши операцияларини Қатар келишувининг бузилиши деб атади ва жавоб чоралари ҳақида огоҳлантирди.

Тасним хабарига кўра, Толибон баёнот чиқариб, Афғонистон хавфсизлик кучлари АҚШ ва НАТО ҳаво ва разведка ёрдами билан Афғонистоннинг турли вилоятларида гуруҳга қарши кенг кўламли операцияларни бошлаганлигини эълон қилди.

Баёнотда "душман" самолётлари Қандаҳор, Бадахшон, Хост, Нангарҳар ва Гилманд вилоятларида Толибон позицияларини ва маҳаллий аҳолини бомбардимон қилгани, бу Қатар келишувга зид эканлиги айтилган.

Толибон гуруҳнинг Ҳарбий комиссиясини толиблар аъзоларини "хоҳлаганича"  ҳимоя қилишга чақирди. Шунингдек, гуруҳ келажакдаги воқеалар учун "муқобил томонни" айблади.

Толибоннинг огоҳлантириши тинчлик музокараларини олиб бориш ҳаракатларига қарамай бу гуруҳ Афғонистон қўшинлари ва Афғонистондаги ҳукумат позицияларига ҳужумни давом эттираётган бир пайтда янграмоқда.