Россия Эроннинг АҚШ билан музокаралардан бош тортиш қарорини қўллаб-қувватлайди
(last modified Tue, 06 Apr 2021 06:01:05 GMT )
апрел 06, 2021 11:01 Asia/Tashkent
  • Россия Эроннинг АҚШ билан музокаралардан бош тортиш қарорини қўллаб-қувватлайди

Россия Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Эроннинг АҚШ билан тўғридан-тўғри музокараларни рад этиш тўғрисидаги қарорини қўллаб-қувватлади.

 Ядровий келишувга  оид Қўшма комиссиянинг виртуал  йиғилишида Москванинг номидан  қатнашаётган  Россия Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Сергей Рябков Россия Эроннинг Америка билан   тўғридан-тўғри музокаралардан бош тортгани ҳақидаги қарорини ҳурмат қилади, деди.  Бу ҳақда душанба куни Россия оммавий ахборот воситаларига таяниб ИРНА  ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Олдинроқ Рябков Баржом келишувини алмаштириб бўлмаслигини таъкидлаб, Россия Ядровий келишувнинг  барча аъзоларини бу муҳим келишувда белгиланган дастлабки асосга имкон қадар тезроқ қайтиш учун қўлларидан келган барча ишни қилишга чақирган эди.

Россиянинг Венада жойлашган халқаро ташкилотлардаги доимий вакили Михаил Улянов душанба куни Sputnik билан суҳбатда АҚШнинг Эрон Ислом Жумҳуриятига қарши бир томонлама санксияларини танқид қилди ва Қўшма комиссиянинг навбатдаги йиғилишида Эрон ва АҚШ  вакиллари ўртасида тўғридан-тўғри музокаралар бўлмаслигини таъкидлади.  

Баржом Қўшма комиссиясининг 18-йиғилиши жума куни Эрон ва 4 + 1 вакиллари иштирокида онлайн тарзда бўлиб ўтди ва ушбу музокаралар бугун (сешанба)   Венада ҳақиқий тарзда  ўтказилиши режалаштирилган.

Ёрлиқ