Москва-Вашингтон ихтилофининг кучайиши; Америкадан Россия дипломатларини чиқариб юбориш эҳтимоли
(last modified Thu, 08 Apr 2021 08:30:06 GMT )
апрел 08, 2021 13:30 Asia/Tashkent
  • Москва-Вашингтон ихтилофининг кучайиши; Америкадан Россия дипломатларини чиқариб юбориш эҳтимоли

Бломберг ахборот агентлиги огоҳ манбага таяниб, Жо Бойден давлати АҚШга қарши кибер ҳужумлар ва Америка президентлик сайловларида дахолат этиш иддаоси бўйича Россия димломатларини чиқариб юборишни кўриб чиқмоқда.

Бломберг ахборот агентолигининг чоршанба куни тарқатган хабарига кўра, Америка давлати Россиянинг Америка президентлик сайловларига алоқадорлиги, шунингдек Solar Winds сайтига кибер ҳужуми ҳақидаги айбловларни текширмоқда ва энди терговлар якунланган ва АҚШ ҳукумати  яқин орада Россияга қарши сайъ-ҳаракатни амалга ошириши мумкин,-деб эълон қилди. 

Бломберг ахборот агентлигига кўра, ушбу мавзў билан таниш учта расмий буни баён этишган. Бломберг исмлари  маълум бўлмаслигини истаган ушбу шахсларнинг нақлига таяниб, "мумкин бўлган чоралар санкциялар ва АҚШдаги диппломатлар ниқоби остида ишлайдиган рус разведка ходимларини АҚШдан чиқариб юборишни ўз ичига олиши мумкин."

 Кибер масалалари ва ривожланган технологиялар бўйича АҚШ миллий хавфсизлик маслаҳатчисининг ўринбосари Анне Нойбергер бу ҳақда Америка разведка ҳамжамияти Solar Winds сайтига кибер ҳужум учун эҳтимол Россиядан келиб чиқиши билан боғлиқ бўлган доимий ва мураккаб таҳдид сабаб бўлган,-деб тахмин қилмоқда. 

Россия бир неча марта Американинг хаккерлик амалиётлар ва президентлик сайловларида аралашиш масаласига тегишли барча иддаоларини рад этди.