Алиев: АҚШ Боку ва Ереванга нисбатан мутаносиб сиёсат юритмайди
Озарбайжон Президенти АҚШнинг янги маъмурияти Озарбайжон Республикаси ва Арманистонга нисбатан мувозанатли сиёсат олиб бормаслигини таъкидлади.
ИРНА хабарига кўра, Илҳом Алиев Бокуда бўлиб ўтган "Жанубий Кавказ минтақасига янги қараш ва урушдан кейинги ривожланиш ва ҳамкорлик" конференциясида АҚШ давлат котиби Ентони Блинкен аввалроқ Арманистон Бош вазири Никол Пашинян билан телефон орқали суҳбатлашганига ишора қилиб, деди: "Биз ушбу телефон суҳбатининг мазмунидан бехабармиз, аммо ҳар ҳолда Боку ва Ереван ўртасидаги муносабатларда мувозанат бузилган".
Озарбайжон Президенти бу Боку АҚШ давлат котибидан телефон қўнғироғини кутаётганлигини англатмаслигини, аксинча Блинкен Тоғли Қорабоғ можаросини ҳал қилиш учун Минск гуруҳига бошчилик қилаётган мамлакат вакили эканлигини ва у можаронинг ҳар икки томони билан бир хил муносабат қилиши лозимлигини қўшимча қилди.
Душанба куни Бокуда бўлиб ўтган тантанали маросимда Озарбайжон Президенти Тоғли Қорабоғ можаросини ҳал қилиш бўйича халқаро воситачиларни қаттиқ танқид қилиб, деди: "Улар бизни узоқ йиллар давомида Тоғли Қорабоғ можаросини доимий можарога айлантириш учун музокараларни давом эттириш орқали алдаб келишди.
Алиевнинг сўзларига кўра, халқаро ташкилотлар Тоғли Қорабоғдаги Озарбайжон Республикасининг босиб олинган ҳудудларини арманларга беришни хоҳлашган.