апрел 18, 2021 10:06 Asia/Tashkent
  • Путиннинг бойликлари эълон қилинди

Кремл Россия президенти Владимир Путиннинг активлари рўйхатини эълон қилди.

Россия президентининг харажатлари ва мол-мулки Кремл саройи сайтида эълон қилинди, унга кӯра  Владимир Путиннинг 2020 йилдаги даромади 9,994 миллион рубл (131,900 доллар) ни ташкил қилади.

Ҳисоботга кўра, Путин 2019 йилги даромадини 9,726 миллион рубл (128 350 доллар) миқдорида эълон қилган.

Ушбу эълонда унинг мулклари рўйхати ўзгармаган. Путин 77 метрли квартирага, 18 квадрат метрлик автотураргоҳга, иккита эски машинага ва тиркамага эга. Бу мол-мулкларнинг барчаси Россияда.

67 ёшли Владимир Путин 20 йилдан ортиқ президент ёки бош вазир сифатида Россия сиёсатида фаолият кӯрсатмоқда.

Ёрлиқ