Генерал Миллер: АҚШнинг Афғонистондаги базаларини эвакуация қилиш бошланди
(last modified Mon, 26 Apr 2021 05:55:00 GMT )
апрел 26, 2021 10:55 Asia/Tashkent
  • Генерал Миллер: АҚШнинг Афғонистондаги базаларини эвакуация қилиш бошланди

Афғонистондаги АҚШ ва НАТО қўшинларининг қўмондони мамлакатдаги ҳарбий базаларни бӯшатиш жараёни бошланганини ва ушбу базалар афғон хавфсизлик кучларига тақдим этилишини маълум қилди.

Афғонистондан чиқиб кетишининг янги муддати тугашига тўрт ойдан кўпроқ вақт қолганида, мамлакатдаги АҚШ ва НАТО қўшинларининг қўмондони генерал Скотт Миллер мамлакатдаги АҚШнинг бир қатор ҳарбий базаларини ҳарбий техникадан бӯшатиш жараёни бошланганини эълон қилди. У шунингдек,АҚШ қўшинлари Афғонистонни 11 сентябр кунигача тарк этишини қўшимча қилди.

Аввалроқ Пентагон вакили Жон Кирби Афғонистондан ҳарбий техника олиб чиқилаётгани ҳақидаги хабарни тасдиқлаб, ушбу техниканинг бир қисми АҚШга, бир қисми дунёнинг бошқа жойларига ва бир қисми афғон кучларига ўтказилишини айтди.

Айни пайтда Афғонистон армияси бош штаби бошлиғи Ясин Зиё шанба куни кечқурун Кобулдаги матбуот анжуманида чет эл қўшинлари Багром, Кобул ва Мазори-Шариф базаларида мавжуд, бошқа базаларни эса топширганлигини айтди.

Толибон Афғонистондан хорижий қўшинларни олиб чиқиб кетиш мамлакат муаммоларини ҳал қилишда муҳим қадам эканлигини бир неча бор таъкидлаган.

Йигирма йиллик муваффақиятсиз ҳарбий иштирокидан кейин АҚШ шарафсизларча Афғонистондан чиқиб кетишга мажбур. Бу давр мобайнида унинг ҳарбийлари Афғонистонга юз минглаб одамларни ўлдириш, инфратузилмани йўқ қилиш, терроризмнинг тарқалиши, гиёҳванд моддалар савдоси, нотинчлик ва урушдан бошқа ҳеч нарса келтирмади. Афғонистондаги томонлар ўртасида жанг ҳамон шиддат билан давом этмоқда.

 

Ёрлиқ