Россия Америка космик кемаларидан фойдаланишни рад этди
(last modified Mon, 26 Apr 2021 06:34:54 GMT )
апрел 26, 2021 11:34 Asia/Tashkent
  • Россия Америка космик кемаларидан фойдаланишни рад этди

Россия Федерал космик агентлиги (Роскосмос) раҳбари рус космонавтларини космосга юбориш учун Америка космик кемаларидан фойдаланиш имкониятини рад этди.

"Биз  рус астронавтларини SpaceX компаниясининг бошқариладиган космик кемаларида космосга юбориш ҳақида АҚШ билан музокаралар олиб бормаймиз", деб ёзган Дмитрий Рагозин якшанба куни ўз твитида. У  нима учун биз музокара қилишимиз керак?--деган саволга жавоб қайтариб, ёзади: "Чунки биз ӯзимизнинг космик кемаларимизга эгамиз". 

Сўнгги ўн йил ичида Қўшма Штатлар "Союз" космик кемаларидан фойдаланиб, ўз космонавтларини Халқаро космик станцияга Россия билан юз миллионлаб  долларлик шартномалар асосида юборди.

Яқинда баъзи бир рус оммавий ахборот воситаларида Роскосмос ва НАСА ўртасидаги келишув ҳақида хабар берилди, унга кўра Россия компанияси "Союз" космик кемаси билан  америкалик астронавтларни Халқаро космик станцияга олиб боради ва бунинг эвазига Америка космик кемаларидан ӯша миқдордаги рус  астронавтларини  космосга олиб чиқишда фойдаланиши айтилган эди.

Ёрлиқ