Трамп ўзининг ижтимоий тармоғини ишга туширди
(last modified Wed, 05 May 2021 05:35:09 GMT )
май 05, 2021 10:35 Asia/Tashkent
  • Трамп ўзининг ижтимоий тармоғини ишга туширди

АҚШнинг собиқ президенти ўзининг "Donald Ж. Tramp столидан" номли ижтимоий тармоғини ишга туширганини эълон қилди.

Қўшма Штатларнинг собиқ президенти Доналд Трамп сешанба куни кечқурун янги ижтимоий тармоқни "эркин ва хавфсиз суҳбатлашиш жойи" деб таърифлаган видеони тарқатди.

"Сукунат ва ёлғон пайтида эркинлик чироғи намоён бӯлади ", - деди у видеомурожаатда.

"Бу бир томонлама алоқа, - дея Fохnеwс янги ижтимоий тармоқдан хабардор манбадан иқтибос келтирмоқда.-- Ушбу тизим Трампга ўз тарафдорлари билан мулоқот қилиш имкониятини беради".

"From the Desk of Donald J. Trum" ижтимоий тармоғи  Facebook яқин соатларда Трампнинг Facebook ва Instagram-даги саҳифаларини доимий равишда тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги қарорини эълон қилишни режалаштираётган бир шароитда ишга туширилди.

6 январда исёнчилар ва Трамп тарафдорларининг Конгрессга ҳужумларидан сўнг, Twitter, Facebook, Instagram, YouTube ва Snapshot ижтимоий тармоқлари АҚШ собиқ президентининг ушбу ижтимоий тармоқлардаги барча саҳифаларини блокировка қилишга қарор қилди.

Ёрлиқ