Марказий Осиёда савдони ривожлантиришда Афғонистондаги тинчликнинг ўрни
АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили: Афғонистонда тинчлик ўрнатиш Марказий Осиё савдосини ривожлантириш учун муҳимдир.
Тасним янгиликлар агентлигининг хабар беришича, АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзод Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан учрашиб, Марказий Осиёда иқтисодий ривожланиш учун Афғонистонда тинчлик ўрнатиш зарурлигини таъкидлаган.
Унинг қўшимча қилишича, минтақадаги тинчлик ва барқарорлик савдо-сотиқни ривожлантириш ва Тожикистонга ҳамда Марказий Осиёнинг бошқа давлатларига тижоратни ривожлантириш ҳамда товар ва маҳсулотларни ташиш учун жуда муҳимдир.
Тожикистон Президенти Афғонистонда тинчлик ўрнатиш жараёнини қўллаб-қувватлашини таъкидлаб, Душанбе ҳукумати Афғонистон муаммосини ҳал қилиш ва уни иқтисодий ва ижтимоий қайта тиклашга ёрдам бериш учун барча потенциал ва имкониятларидан фойдаланишда давом этишини таъкидлади.