Путин русофобия ҳақида огоҳлантирди
Мамлакати ҳар доим халқаро қонунларни қўллаб-қувватлаганини таъкидлаб, Россия президенти ирқчилик тафаккурига қайтиш ҳақида огоҳлантирди.
"Совет Иттифоқи давридаги одамлар ўзларининг муқаддас қасамёдларини бажардилар, ўз ватанларини ҳимоя қилдилар ва Европа давлатларини қора ўлимдан қутқардилар", деди Россия президенти Владимир Путин якшанба куни Иккинчи Жаҳон урушидаги ғалабанинг йиллигида, дея хабар беради АФП.
"Россия доимо халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиб келган, шу билан бирга халқимизнинг хавфсизлигини таъминлаш учун миллий манфаатларимизни қаттиқ ҳимоя қилган", деб қўшимча қилди у.
Путин Иккинчи Жаҳон уруши мафкуралари, шу жумладан ирқчи ва миллатчи мафкуралар, шунингдек, русофобия қайтиши тўғрисида огоҳлантирди.
Сўнгги ойларда АҚШ ҳукуматининг Россияга қарши душманлик ҳаракатлари авж олди ва Европанинг айрим давлатлари Вашингтон ташаббусига эргашиб, Москва билан дипломатик зиддиятларга киришдилар.
Қайд қилиш жоизким, Чехия Бош вазири Андрей Бабис шанба куни Европа Иттифоқи аъзоларини ҳар бир мамлакатдан камида битта рус дипломатини чиқариб юборишга чақирди.