Guardian сионистик режимни қўллаб-қувватлаганидан афсусда
Британиянинг "Guardian" газетаси ташкил топганлигининг 200 йиллиги муносабати билан ёзган мақоласида сионистик режим таъсис этилишини қўллаб-қувватлаганидан афсусда эканлигини билдирди.
Форс янгиликлар агентлигининг хабар беришича, Британиянинг "Guardian" газетаси "Биз нимани нотўғри англадик: "Guardian"нинг сўнгги 200 йилдаги энг ёмон хатолари" сарлавҳали мақоласида, ӯз хатоларини ўрганиб чиқди ва шулардан бири сифатида сионистик режимнинг шаклланишини қўллаб-қувватлаганини эслатиб ўтди.
"104 йил олдин, Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Артур Балфур Фаластинда яҳудий халқи учун давлат барпо қилишда ёрдам беришга ваъда берганида, унинг сўзлари дунёни ўзгартирди", - дейилади нашрда.
Хабарда айтилишича, ўша пайтда Guardian газетасининг муҳаррири Скотт сионизм тарафдори бўлган, шу сабабли Фаластинликлар ҳуқуқларига кўз юмган .
"Бугун Исроил Guardian ўйлаган ёки тузмоқчи бўлган мамлакат эмас", деб ёзади Британия газетаси.