Баку Ереваннинг айбловларини рад этди
(last modified Sat, 15 May 2021 08:54:29 GMT )
май 15, 2021 13:54 Asia/Tashkent
  • Баку Ереваннинг айбловларини рад этди
    Баку Ереваннинг айбловларини рад этди

Озарбойжон республикаси ТИВ-и ўз баёниясида Арманистоннинг Баку давлати томонидан Арманистон ҳудудларига ҳужум қилинган деган айбловини рад этди.

"Қафқоз ҳақиқатлари" ахборот сайтининг хабар қилишича  Озарбойжон республикаси ТИВ-и ўз баёнотида  озарбойжонлик  кучлари Калбажар-Лачин вилоятидаги  позицияларга эга эканлиги ва Баку кескинликни камайтиришга содиқ бўлганини келтирилган.

Куни кеча Арманистон Бош вазири вазифасини бажарувчиси Николь Пашинян  Озаройжон республикаси қўшинларини жанубий чегарани кесиб ўтишгани ва  мамлакат ҳудудига киришда айблади.

Бошқа хабарга кўра, Россия президенти Владимир Путин Арманистон Бош вазири вазифасини бажарувчиси Никол Пашинян билан телефон орқали суҳбатида "Тоғли Қорбаоғ " келишувининг барча қоидаларини, айниқса Тоғли Қорабоғ можаросидаги икки томон ўртасида ўт очишни тўхтатиш билан боғлиқ  шартларни амалга ошириш зарурлигини таъкидлади.

Яқинда Озарбойжон республикасининг ҳарбий кучлари " чегара чизиғини" ўзгартириш мақсадида Арманистон ҳудудидаги Суйнмик вилоятида тутиш минтақасида махсус чоралар кўришга ҳаракат қилишган, аммо арман кучларининг аксиламллари билан бу ҳаракати тўхатилган.

 

Ёрлиқ