Россия ва АҚШ космосда биринчи фильмни яратиш учун рақобатлашмоқда
Том Круз ўзининг бадиий филмини суратга олиш учун Халқаро космик станциясига сафар қилмоқчи бўлгани ортидан Россия ушбу станцияга рус актёри ва режиссёрини юборишни режалаштирмоқда.
Гардиан газетасининг хабар қилишича, Россия октябрь ойида космосдаги биринчи бадиий филмини суратга олиш учун Ердан актёр ва режиссёрни юборади бу қарор Москва ва Вашингтон космик рақобатларини янги босқичини бошлаб юборган.
Россиянинг кино ва филм гуруҳи 5 октябрь Союз МС космик кемасида Ердан космик станциясига йўл олишади.
АҚШлик актёр Том Крузни космик станцияга сафар қилиши санаси ҳали эълон қилинмаган бўлсада, аммо Россия жамоасининг октябрь ойининг биринчи кунларида космосга чиқиши бу Москванинг ушбу космик рақобтларда АҚШни мағлуб этиш қарорига келганидан далолат бермоқда.
Россиянинг космик драммаси "Challenge" деб номланади ва мамлакат космик фаолиятини таништириш ва космонавтлар касбини мақташ мақсадида амалга оширилади.