Ереван давлати Озарбойжон республикасининг чегаралардаги ҳарбий ҳаракатлари ҳақида огоҳлантирди
(last modified Mon, 17 May 2021 09:12:53 GMT )
май 17, 2021 14:12 Asia/Tashkent
  • Ереван давлати Озарбойжон республикасининг чегаралардаги ҳарбий ҳаракатлари ҳақида огоҳлантирди
    Ереван давлати Озарбойжон республикасининг чегаралардаги ҳарбий ҳаракатлари ҳақида огоҳлантирди

Арманистон Мудофаа вазирлиги тарқатган баёниясисда Озарбойжон республикаси кучларининг баҳсли чегаралардаги ҳаракатлари тўғрисида огоҳлантирди.

Арманистон Мудофаа вазирлиги баёниясида, шунингдек Ереван ва Баку давлатлари чегарасидаги Сиёник ва Гиқокник вилоятларида кескинлик давом  этмоқда ва бошқа томоннинг кучлари Арманистон ҳудудини тарк этмайди дея келтирилгар. 

Арманистон Мудофаа вазирлиги ўз баёниясида, Озарбойжон республикаси кучлари ҳам ўз фронтини ҳимоя қилиш учун тунда ҳужум уюштиришди, бу эса Арманистон ҳарбий бўлинмалари томонидан тўхтатилди деб  қўшимча қилган.

Кеча Озарбойжон республикаси армияси  15 минг аскарлар иштирокида кенг қамровли ҳарбий машқларни бошлаган.

Бундан олдин Арманистон давлати Баку ҳукуматини  Арманистон ҳудудига 3 километр кириб келганликда айблаганди ва кескинликлар ҳақида ҳам огоҳлантирганди.

 

Ёрлиқ