Россия Ғарб билан муносабаларини яхшилаш учун янги шартини маълум қилди
(last modified Sat, 22 May 2021 07:12:10 GMT )
май 22, 2021 12:12 Asia/Tashkent
  • Россия Ғарб билан муносабаларини яхшилаш учун янги шартини маълум қилди
    Россия Ғарб билан муносабаларини яхшилаш учун янги шартини маълум қилди

Россия давлати Ғарб мамлакталари билан алоқаларни яхшилаш мақсадидаги шартини тайинлади.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров кеча  Москвада ўтказилган йиғилишда  Россия ҳукуматини Ғарб давлатлари билан алоқаларини яхшилаш учун  назарга тутган шартларига тўхталиб, қадр-қимматни сақлаб қолиш, Россиянинг Ғарб билан алоқларини тиклаш учун шарти ҳисобланади деб изоҳлади.

Лавров ўз сўзларида, Рссия давлати  ҳар бир россиялик учун муҳим ва қадрли бўлган тарихий ва анъаналарини эътиборсиз қолдириб Ғарб билан алоқаларни тиклай олмайди, деб қўшимча  қилди.

Эслатиб ўтаимз, Ғарб ва Россия ўртасидаги муносабатлар  2014 йилдан бери НАТО айниқса АҚШнинг ҳарбий таъсирини Россия чегаралари -Украина, Болтиқ денгизи ва Сурияда оширишга урингани ортидан совуқлашиб кетди.

Ёрлиқ