Арманистон ва Озарбайжон Республикаси  чегарасидаги кескинликлар
(last modified Fri, 28 May 2021 12:08:45 GMT )
май 28, 2021 17:08 Asia/Tashkent
  • Арманистон ва Озарбайжон Республикаси  чегарасидаги кескинликлар

Озарбайжон Республикаси Мудофаа вазирлиги Арманистон армиясини тунда Нахчиван вилоятига ҳужум қилганликда айблади.

Форс янгиликлар агентлигининг хабар беришича, Боку жума куни тунда Арманистон кучлари томонидан уюштирилган ҳужум ва отишма натижасида камида битта озарбайжон аскари яраланганини эълон қилди.

Озарбайжон Республикаси Мудофаа вазирлиги берган баёнотида жароҳат олган аскар дастлабки даволанишдан сўнг касалхонага жўнатилганини билдирди.

Айни пайтда Арманистон Озарбайжон Республикасининг даъвосини рад этди.

Кеча Озарбайжон Республикаси мамлакатга киргани учун олтита арман аскарини қўлга олганини эълон қилди.

Аммо Ереваннинг сўзларига кўра, олти аскар Арманистон заминида муҳандислик операцияларини олиб боришган.

Ноябр ойида Россиянинг аралашуви билан якунланган Тоғли Қорабоғнинг мунозарали минтақасида Озарбайжон Республикаси ва Арманистон ўртасида 2020 йил 27 сентябрда бўлиб ўтган тўқнашувлардан сўнг, икки мамлакат бир-бирини сулҳ битимини бузишда бир неча бор айблаб келмоқда.