Путин ва Алиев Тоғли Қаробоғ вазъиятини муҳокама этишди
Россия ва Озарбойжон республикаси президентлари Владимир Путин ва Илҳом Алиев чоршанба куни телефон орқали қилган мулоқотларида Тоғли Қарабоғнинг вазъияти ҳақида фикр алмашдилар.
Ирна ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Озарбайжон Республикаси президенти ташаббуси билан бўлиб ўтган ушбу сўҳбатда, ўтган йили 10 ноябр кунида Тоғли Қарабоғ урушини тугатиш бўйича Озарбайжон Республикаси ва Россия президентлари ҳамда Арманистон бош вазири ўртасида бўлиб ўтган уч томонлама келишувни ижро этишнинг амалий томонлари атрофида ҳақида баҳс-мунозара этилди
Жанубий Қафқоз минтақасида транспорт ва коммуникация ва иқтисодий алоқаларни қайта тиклаш учун уч томонлама ишларни фаоллаштириш . Россия ва Озарбайжон Республикаси президентларининг ўртасида бўлиб ўтган музокаранинг асосий мавзўси эди.
Алиев ва путин яна бир марта Россия ва Озарбайжон Республикаси ўртасидаги стратегик ҳамкорликларни мустаҳкамлаш учун ўз қизиқишларини эълон қилишди ва турли даражадаги ўаро алоқаларини давом эттириш зурурлигини таъкидладилар.
Озарбайжон Республикаси ўтган йили 44 кунлик ҳарбий тўқнашувлар жараёнида Тоғли Қарабоғда Арманистон кучлари ишғолида бўлган ўз сарзаминларини озод этишга муваффақ бўлди.
Бу ҳарбий тўқнашувлар Араманистон бош вазири, Россия ва Озарбайжон Республикаси президентларининг уч томонлама баёниясининг имзоланиши билан охирга етди.