Озарбойжон республикаси ўз армиясини кучайтириш қарорига келди
Озарбойжон республикаси президенти мамлакат ҳарбий кучларини мустаҳкамлаш ва замонавий ҳарбий техника сотиб олиш қарорига келганини маълум қилди.
Озарбойжон республикаси президенти Илҳом Алиев армия куни муносаати билан Бокудаги президент саройида ҳарбий қўмондонлари билан учрашганида, Тоғли Қорабоғ урушидан кейин биз қуролли кучларни ислоҳ қилиш жараёнида янги қурол-аслаҳа сотиб олишга имзо чекдик деб цди.
Озарбойжон республикаси президенти ўз сўзларида, Тоғли Қорабоғ можаросини таҳлил қилиш орқали мамлакатнинг ҳарбий салоҳиятини оширишни таъкидлади.
Бошқа хабарда келтирилишча Озарбойжон республикаси Мудофаа вазирлиги қайтариб олинган Хожаванд минтақасида миналаштирилган майдонларани тозалаш учун қидирув операцияларида дарахтлардан портловчи тузоқлар топилганини маълум қилди.
Озарбойжон республикаси Мудофаа вазирлиги шунингдек Тоғл Қорабоғдаги жангда Арманистон кучлари 100 метрдан 160 метргача зарар етказадиган 5 килограм вазнли миналарни дарахтларда жойлаштирилганини қўшимча қилди.