АҚШ қўшинлари Афғонистондаги Багром ҳарбий базасини тарк этди
(last modified Fri, 02 Jul 2021 08:44:00 GMT )
июл 02, 2021 13:44 Asia/Tashkent
  • АҚШ қўшинлари Афғонистондаги Багром ҳарбий базасини тарк этди
    АҚШ қўшинлари Афғонистондаги Багром ҳарбий базасини тарк этди

АҚШ етакчи масъуллари сўзларидан иқтибос келтирган, Факс нюс ахборот агентлигининг хабар қилишича, АҚШнинг барча ҳарбийлари Афғонистондаги Багром авиабазасидан чиқиб кетишди.

Fox News  мухбири  Jenifer Griffin бугун Twitter-даги хабарида, АҚШнинг юқори мартабали расмийларидане бири  бу мамлакатнинг барча қўшинларини Багром авиабазасини тарк этганини эълон қилганига тўхталиб, бу база АҚШнинг асосий ҳарбий ҳаво базаси бўлган ва Кобулдан  соат узоқликда жойлашган деб изоҳлади.

Олдинроқ  Афғонистон телевиденияси биринча канали ҳам ўз номини фош бўлишини истамаган АҚШ ҳарбий масъулларидан бирининг сўзларига таяниб,  Афғонистондаги АҚШ энг катта ҳарбий базаси бўлган Багром авиабазаси афғонистонлик кучларига топширилади деб эълон қилганди.

 

 

Ёрлиқ