Толибон илгаригидек Афғонистон туманларини ишғол этмоқда
(last modified Sat, 03 Jul 2021 11:17:25 GMT )
июл 03, 2021 16:17 Asia/Tashkent
  • Толибон илгаригидек Афғонистон туманларини ишғол этмоқда
    Толибон илгаригидек Афғонистон туманларини ишғол этмоқда

Афғонистоннинг яна 10 тумани Толибон қўлига ўтди.

Эрон телерадикомпаниясининг хабар қилишича,  бугун Афғонистон шимол-шарқидаги Бадахшон вилояти маҳаллий манбалари  кеча бу вилоятининг 7 туман-Тишкоб, Тагноб, Дароим, Кашм, Вардаж, Шаҳри бузург ва Яқтал номли туманларини Толибон томонидан ишғол қилингани маълум қилди.

Толибон гуруҳи шунингдек  Афғонистон жанубидаги Қандаҳор вилоятини Шоҳ Вали Кувт туманини ҳам эгаллагани эълон қилди.

Кеча  Афғонистоннинг Каписо вилоятидаги Тагоб ва Пактиё вилоятидаги Зармат тумани Афғонистон армияси  назоратидан чиқди.

Бундан ташқари бугун Афғонистон мудофаа вазирлиги  мамлакатнинг турли вилоятлари жумладан Лугар, Пактиё, Қандаҳор, Ҳирот, Бодғис, Фароҳ, Балх, Ҳилманд ва Каписо вилоятларида  230 киши ўлдирилганини таъкидлади.

 

Ёрлиқ