Толибон гуруҳи Кобул шаҳрини ҳарбий ишғол қилишга интилмайдиганини маълум қилди
Толиблар гуруҳи Афғонистон пойтахти -Кобул шаҳ\рини ҳарбий йўл билан эгаллашни мақсад қилмаганини таъкидлади.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, бу гуруҳ аъзолари Кобулни ишғол этишга интилмайди аммо мамлакатда бирон бир хорижий ҳарбийси ва пудратчиси қолмаслиги керак ва агар вазият аксича қолса, Толибон сўнги қарорини чиқаради деб эълон қилишди.
Толибон гуруҳи етакчи аъзоси Суҳайл Шаҳин ҳам Афғонистонда бегона ҳарбий кучларни босқинчи сифатида эслатиб, бегона ҳарбийлар ва қўшинлар зудлик билан мамлакатдан чиқиб кетишлари керак деб қўшимча қилди.
Аммо 650 мингдан 1000 нафаргача бўлган хорижий ҳарбий кучлари Кобулда қолиши айтилади.
Бегона мамлакатлар қўшинлари Кобулдаги ўз элчихоналари ва Кобул аэропортини қуриқлашиши эълон этилган.
Сўнгги ҳафталар ичида АҚШ қўшинлари Афғонистондан чиқиб кетишини эълон қилиши билан, Толибон музокаралар столига қайтиш ўрнида, Афғонистоннинг турли ҳудудларида ҳужумларни кучайтирди ва ҳозиргача бу мамлакат армияси ва оммавий сафарбарлик кучларига қарши урушни давом эттирмоқда.