Лукашенко Европага таҳдид қилди: Белоруссиядан юкларни транзит қилиш йўллари блокланади
(last modified Wed, 07 Jul 2021 10:27:22 GMT )
июл 07, 2021 15:27 Asia/Tashkent
  • Лукашенко Европага таҳдид қилди: Белоруссиядан юкларни транзит қилиш йўллари блокланади
    Лукашенко Европага таҳдид қилди: Белоруссиядан юкларни транзит қилиш йўллари блокланади

Бугун Белорусия президенти Ғарб давлатларининг Белоруссияга нисбатан босимини кучайишига жавобан, агар босимлар давом этса, Белоруссия орқали ўтадиган Европа Иттифоқи ва бошқа айрим мамлакатлар ўртасидаги барча транзит йўлларини тўсиб қўйилишини маълум қилди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Александр Лукашенко  Ғарб давлатларига хитобан:  Белоруссияга қарши янги санкциялар қўллаш орқали вазият муракабаштирилганида  сизлар юкларинигизни Ўрта ер денгизи орқали экспорт қилишга мажбур бўласиз деб таъкидлади.

Белоруссия президенти олдинроқ  ҳам  Киевни Белоруссияда давлат тўнтаришга уринишда айблаб, ўз мамлакатининг Украина билан чегараларини ёпишга буйруқ берганди.

Европа давлатлари ва АҚШ  Белоруссияга қарши босимлар жорий этиш ва мухолифлари қўллаб- қувватлаш орқали  Ғарбга қарши бўлганидан Лукашенко давлатларни ағдаришга уринишмоқда.