Афғонистон президенти Покистон ва Толибонни танқид қилди
(last modified Fri, 09 Jul 2021 10:07:25 GMT )
июл 09, 2021 15:07 Asia/Tashkent
  • Афғонистон президенти Покистон ва Толибонни танқид қилди

Афғонистон президенти Толибон ва Покистонни Афғонистондаги қон тўкишлар ва вайронагарчиликларнинг масъули деб билди.

Ройтерз ахборот агентлигининг хабарига кўра, чет элликлар Афғонистонни тарк этишларидан олдин мен Толибон ва Покистон бизга нисбатан ўз позицияларини аниқлаб беришлари кераклигини айтдим ва улар уруш вариантини қабул қилганини кўрдик ва энди биз уларга қарши туришимиз керак,-дея шарҳ-изоҳ берди Ашраф Ғани.

Ашраф Ғани Толибон ва унинг тарафдорларига қарши туриш Қуръоннинг ҳукмидир ва биз ўз ҳудудимизни ҳимоя қилишимиз керак,-деб қўшимча қилди. 

Афғонистон президенти Покистон Толибоннинг асосий ёрдамчиси эканлигини ва бу гуруҳнинг музокаралар столига қайтишини истамаслигини таъкидлади. 

Вашингтон АҚШ қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиб кетиш тўрисида қарор қабул қилгани ва афғон томонлари ўртасида тинчлик музокараларини тўхтатилгани сабабли Толибон ўз назорат доираларини кенгайтириш учун кенг кўламли ҳаракатларини бошлади. 

 

Ёрлиқ