Афғонистондаги хавфсизлик масалалари бўйича сўнгги хабарлар
(last modified Sun, 11 Jul 2021 09:45:57 GMT )
июл 11, 2021 14:45 Asia/Tashkent
  • Афғонистондаги хавфсизлик масалалари бўйича сўнгги хабарлар
    Афғонистондаги хавфсизлик масалалари бўйича сўнгги хабарлар

Афғонистон армияси ва Толибон ўртасидаги тўқнашувлар илгаригидек давом этмоқда.

* Эрон полицияси наттоғи,  яқинда Афғонистонда нотинчликлар натижасида Эронга ўтган Афғонистон чегарачилари ва божхона ишлардидан бир гуруҳи  ўз мамлакатига қайтарилди.

* Афғонистон Мудофаа вазирлиги, бугун  Кобул шаҳрига қарши ракета ҳужумларини зарарсизлантириш учун ҳаво ҳужуми мудофаа системасини фаоллаштирилганини эълон қилди.

* Бугун шунингдек Афғонистоннинг Бадахшон вилояти наттоғи Некмуҳаммад Назарий,Толибонни Карон ва Манжон туманларига қарши ҳужумлари  халқ кўнгили кучлари, ҳарбийлар ва хавфсизлик кучларининг қаршилиги билан қайтарилди ва  бу тўқнашувларда  Толибон гуруҳининг  30 дан ортиқ жанггарилари ўлдирилиб,  170 га яқин киши яраланди деб қўшимча қилди.

* Бугун Тахор вилоятидаги хавфсизлик манбаси Толибон гуруҳининг бу вилоят маркази  Толиқон шаҳрига қарши ҳужумлари олди олинди деб тасдиқлади.

* Афғонистон Ичк ишлар вазирилиги ҳам бугунги эълонида хавфсизлик ва фуқаролик кучлар қўшма операцияларида Бадахшон вилоятидаги Яфтали Пин туманини Толибон ишғолидан озод этдилар.

* Бугун Австралиянинг мудофаа вазири Питер Датон ҳам  бу мамлакатнинг  80 нафар  қўллаб -қувватлаш ва логистика қўшинларини Афғонистондан чиқарилганини хабар қилди.

* Эслатиб ўтамиз, Афғонистонда можаролар авж олгач  Қандаҳор шаҳридаги Ҳиндистон консуллиги дипломатлари бу мамлакатни тарк этишади. Хитой ҳам бугун Афғонистондан ўнлаб фуқароларини  чиқарганани эълон этди.

 

Ёрлиқ