Россия халқаро интернет тармоқларидан узилиш бўйича синовни муваффақиятли ўтказди
Россия давлати сўнгги синов давомида халқаро интернет тармоқларидан ўз ўз алоқасини узишга муяссар бўлди.
Ройтерз хабарига кўра, 15 июндан 15 июлгача бўлган синовлар давомида Россия ҳукумати миллий интернетдан фойдаланишга ва глобал интернет тармоқларидан узилишга муваффақ бўлди.
Хабарда айтилишича, ушбу синовларнинг мақсади Россиянинг "Runet интернет тармоғининг бошқа давлатлардан таҳдидлар, санкциялар ва алоқа муаммолари юзага келганда қобилиятини аниқлаш эди.
Россиянинг федерал ижро этувчи органи-Алоқа ахборот технологиялар ва оммавий ахборот воситалари федерал хизмати (Roskomnadzor) синовлар Россиянинг интернет-инфратизилмасининг яхлитлиги, барқарорлиги ва хавфсизлигини оширишга қаратилганларигини айтди.
2019 йил июн ойида Россия президенти Владимир Путин Москва бошқа мамлакатлардаги Россия назорати остидаги серверларни ҳимоя қилиш учун Россиянинг Internet-Runt интернет тармоғининг ишончли ишлашини таъминлаши кераклигини айтган эди.
2018 йил охирида Россия ҳукумати чет эл инфратузилмасидан узилишни ҳимоя қилиш учун интернетни тартибга солувчи қонунни қабул қилди.