Толибон Америка ҳаво ҳужумлар оқибати ҳақида огоҳлантирди
-
Толибон Америка ҳаво ҳужумлари оқибати ҳақида огоҳлантирди
Толибон гуруҳи АҚШнинг Афғонстондаги Қандаҳор шаҳридаги позицияларига авиазарбалар берганининг оқибатлари ҳақида огоҳлантирди.
Тасним ахборот агентлигинг хабар қилишича, Толибон наттоғи Забеҳуллоҳ Мужоҳид Афғонистон жанубидаги АҚШ авиазарбаларини қоралаб, бу ҳужум Қатар келишувидан ошкора бўйин товлашдир ва яхши оқибатларга олиб келмайди деб огоҳлантирди.
Толибон вакили шунингдек бундай ҳужумлар Қандаҳор вилоятининг айрим қисматларига қарши уюштирилгани ва унинг оқибатида тинч аҳоли ва айрим Толибон аъзоларини ўлдирилганини қўшимча қилди.
Забеҳулоҳ Мужоҳид шунингдек Афғонистон президенти Ашраф Ғанининг келаси 6 ой ичида кенг- қамровли ҳужумларни давом эттиши ҳақидаги баёнотига ишора қилиб, ушбу даврдаги ҳар қандай ҳарбий ҳаракатлар учун Кобул давлати жавобгардир ва Толибон гуруҳи ўз назорати остидаги ҳудудларни жиддий ҳимоя қилади деб эълон этди.
Пентагон-АҚШ Мудофаа вазирлигии ҳам тарқатган баёнотида, Қандаҳор вилоятининг айрим минтақаларда жойлашган толибон гуруҳи позицияларига авиазарбалар берганини тасдиқлади.