Қозоғистонда коронавирус балоси
(last modified Thu, 12 Aug 2021 05:46:41 GMT )
август 12, 2021 10:46 Asia/Tashkent
  • Қозоғистонда коронавирус балоси

 Касалликка чалинишнинг кӯплиги, коронавирус туфайли ўлим ва эпидемия,  касалхоналарда бўш жойнинг йўқлиги Қозоғистон соғлиқни сақлаш расмийларини беморларни уйда даволашга мажбур қилмоқда.

Эрон Радиотелевидение компанияси мухбирининг Олмаота шаҳридан берган хабарига кӯра ; Олмаота шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ержан Бабакумаров  шифохоналар тӯлиб кетганлиги сабабли Соғлиқни сақлаш вазирлигини беморларни уй шароитида даволаш бўйича тиббий хизматларни ривожлантиришга, шунингдек, тез ёрдам машиналари паркини кўпайтиришга чақирди.
Қозоғистоннинг барча вилоятлари ва шаҳарлари қизил зонада, карантин қоидалари бутун мамлакат бўйлаб амал қилади. Аммо Соғлиқни сақлаш бўйича кўрсатмаларни эътиборсиз қолдириш, масалан, тўй тантаналарини ўтказиш, меҳмондорчилик. транспорт воситаларида ва жамоат жойларида ниқоб тақмаслик натижасида қоидабузарлар полиция ва суд томонидан жаримага тортилмоқда.
Қозоғистон соғлиқни сақлаш расмийларининг айтишича, коронавируснинг тўртинчи тўлқини ҳали бошланмаган, аммо сўнгги ҳафталарда ҳар куни  1500 дан ортиқ одам бу хатарли вирусга чалинмоқда. 

Ёрлиқ