август 15, 2021 15:36 Asia/Tashkent
  • Афғонистон сиёсий раҳбарлари Ашраф Ғанини ҳокимиятдан кетишга кўндиришмоқчи
    Афғонистон сиёсий раҳбарлари Ашраф Ғанини ҳокимиятдан кетишга кўндиришмоқчи

Афғонистон олий- миллий ярашув кенгаши раҳбари ва бир гуруҳ афғонистонлик сиёсатчилари мамлакат президенти Ашраф Ғанини ҳокимиятдан кетишга кўндиришга ҳаракат қилишмоқда.

Афғонистон манбалари мамлакат миллий ярашув олий кенгаши раиси Абдулла Абдулла ва бу мамлакат сиёсий раҳбарлари  мамлакат презиенти Ашраф Ғанини истеъфога чиқишга кўндириш ва тинчликка эришиш мақсадида вақтинчалик давлатни ташкил қилиш учун шароит яратишга ҳаракат қилаётганини маълум қилди.

 Афғонистонни собиқ ТИВ раҳбари ва бу мамлакат ТИВ раҳбарининг собиқ маслаҳатчиси Салоҳиддин Раббонийга яиқн бўлган  Фахридин Қоризода  ҳам ижтимоий тармоқларида  Афғонистон сиёсий раҳбарини кечанги йиғилишларда, Ашраф Ғанига тинчлик қаҳраомни мукофотини тақдим этиш орқали уни истеъфога чиқишга кўндиришга ҳаракта қилганини маълум қилди.

Хабарга биноан Абдулла Абдулла,Толибон ва чет эл мамлакта вакиллари  Ашраф Ғанини истеъфога чиқиши ва оташкесимдан кейин ҳукумат тузиш ҳақида келишиб олишган.

Бу хабар эса Толибон гуруҳини Кобул шаҳрига киргани ва Афғонистон пойтахти қулаб тушгани ҳақидаги хабарлардан кейин тарқатилган.

Эслатиб ўтамиз, Толибон гуруҳи Кобул шаҳрини зўрлик билан эгалаш ниятида эмаслигини бир неча бор эълон қилган.

 

 

Ёрлиқ