Трамп: АҚШ Афғонистон вазияти сабаб кўп таҳқирларга дуч келди
(last modified Sun, 22 Aug 2021 08:29:14 GMT )
август 22, 2021 13:29 Asia/Tashkent
  • Трамп: АҚШ Афғонистон вазияти сабаб кўп таҳқирларга дуч келди
    Трамп: АҚШ Афғонистон вазияти сабаб кўп таҳқирларга дуч келди

АҚШ собиқ президенти Афғонистондаги вазият АҚШ тарихининг ташқи сиёсатидаги катта шармандалик ва хўрликдандан бири сифатида эслатилади дея таъкидлади.

Кеча АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп  Алабама штати Калмен шаҳридаги ўз тарафдорлари тўпламида сўзлаган нутқида, Афғонистондаги сўнгги воқеалар АҚШнинг ҳозирги маъмуриятининг ташқи сиёсатидаги катта мувафақиятсизликдир ва Вашингтоннинг қобилиятсизлигини кўрсатадиган йирик ҳарбий мағлубият ҳисобланади деб айтди.

 АҚШнинг собиқ президенти  " АҚШни қутқаринг" номли минтингдаги сўзларида дунё ҳозир АҚШни кузатиб турибти ва АҚШ бошига нима  бало келгани тўғрисида гапиришади деб қўшимча қилди.

Трамп ўз сўзлари давомида,  АҚШ президенти Жо Байденни  АҚШнинг Афғонистондаги ҳарбий базаларини топширишда айблаб,  АҚШ қўшинлари бу мамлакатда 83 миллиард долларлик ҳарбий техникасини қолдирган деб аниқлик киритди.

АҚШнинг собиқ президенти, шунингдек, АҚШ қўшинларини чиқаришни Байденнинг қўпол қобилиятсизлиги ва бутунлай таслим бўлишининг нишонасидир  деб изоҳлади.

Трамп шунингдек унинг президентлиги даврида бундай ҳолат ҳеч қачон юз бермасди деб иддао қилди.

  

Ёрлиқ