Толибон гуруҳи Панжшер вилоятига ҳужумларини бошлагани айтилади
Толибон радикал ҳаракати Афғонистоннинг ҳозиргача таслим бўлмаган Панжшер вилоятини эгаллаб олиш мақсадида кучларини сафарбар этганини маълум қилди.
Спутник сайтининг хабар қилишича, Толибон ҳаракати Твиттер саҳифасида бу гуруҳ жангариларидан юзлаб нафарини Панжшер томон ҳаракатланаётганини ва бу ҳаракатнинг сабабини маҳаллий расмийлар мухолифатининг тинч йўл билан Толибонга топширишдан кейин вилоятини ўз назоратига олиш эканлигини иддао қилди.
Толибон сиёсий бюроси наттоғи Муҳаммад Наъим ҳам Толибон ҳаракатини Панжшерга ҳужум қилишга тайёргарлик кўраётганига тўхталиб, бизнинг мақсадимиз Афғонистони бирлаштириш, чунки турли тизимлар мавжуд бўла олмайди, аммо баъзилар муаммо туғдирмоқчи ва уруш эса сўнгги чора бўлади деб қўшимча қилди.
Толибон иддаолари эса Афғонистон миллий қаҳрамони Аҳмадшоҳ Масъуднинг ўғли Аҳмад Масъудни Толибон ҳаракатини Панжшер вилоятига кирмаслик ҳақидаги огоҳлантиришидан кейин янгради. Аҳмад Масъуд шунингдек собиқ давлат кучлари ва Панжшер аҳолиси томонидан қўллаб- қувватланаётганини маълум қилган.
Олдинроқ Толибон билан музокараларга тайёр эканлигини айтганди. Аҳмад Масъуд агар толиблар Панжерга ҳужум қилишини тўхтатишса биз келажак учун яхшироқ йўл топамиз деб эълон этди.