Толибон кабинетини ташкил этди: Мулло Муҳаммад Ҳасан бу гуруҳ ҳукуматининг бош вазири бўлди
(last modified Wed, 08 Sep 2021 06:40:24 GMT )
сентябр 08, 2021 11:40 Asia/Tashkent
  • Толибон кабинетини ташкил этди: Мулло Муҳаммад Ҳасан бу гуруҳ ҳукуматининг бош вазири бўлди
    Толибон кабинетини ташкил этди: Мулло Муҳаммад Ҳасан бу гуруҳ ҳукуматининг бош вазири бўлди

Бир неча кун жанглар ва тўқнашувлардан сўнг, толиблар кеча ўз кабинетини эълон қилиб, мулла Муҳаммад Ҳасанни ўз режимининг бош вазири этиб тайинлади.

Кобулдан Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Толибон ҳукуматини бошқарадиган Мулло Муҳамад Ҳасан Охунддан ташқари  Муло Бародар унинг ўринбосари бўлди.

Бу рўйхатга бинаон ҳукумат наттоғи, Забеҳулоҳ Мужоҳид, мудофаа вазири Мавлавий Муҳаммад Яъқуб Мужоҳид, ички ишлар вазири Мулло Сирожиддин Ҳаққоний, ташқи ишлар вазири Амирхон Мутаққий, молия вазири Ҳидоятулло Бадрий, ахборот ва маданият вазири Мулло Хайруллоҳ Хайрхоҳ, иқтисодиёт вазири Қори Динмуҳаммад Ҳаниф ва адлия  вазири Мавлавий Абдулҳаким Шаръий этиб тайинлади.

Толибон баёнотига кўра,  қабила ишлари вазири Нуруллоҳ Нурий, қишлоқ риожланиш вазири Юнус Охундзода, йўллар вазири Мулло Абдулманнон Умарий, конлар вазири мулло Муаммад Исо Охунд, сув ва энергетика вазири мулло Абдулатиф Мансур, олий таълим вазири Абдулбоқий Ҳаққоний, телекоммуникация вазири Нажиюулло Ҳаққоний, муҳожирлар вазири Халилурраҳмон Ҳаққоний, миллий хавфсизлик раиси Адулҳақ Восиқ ва Марказий банк раҳбари Ҳоди Идрис бўлди

Бу орада Забеҳулоҳ Мужоҳид Толибон кабинетининг бошқа аъзоларини таништиришга ойдинлик киритиб, ҳукуматнинг бошқа аъзоларини таништириш бўйича маслаҳатлашувлар давом этмоқда деб айтди.

 Толибон томонидан давлат кабинети аъзолари  бу гуруҳ олдин барча гуруҳлар ва шахслар ҳамкорлигида инклюзив ҳукумат тузишни иддао қилган бир пайтда тайинланган.

 

Ёрлиқ