Толибон: АҚШнинг Афғонистоннинг Багром авиабазаси Хитойга топширилади деган даъвоси асоссиздир
Толибон етакчиларидан бири АҚШнинг Афғонистоннинг Багром авиабазаси Хитойга топширилади деган даъвосини рад этди.
Толибон Қатардаги сиёсий бюросининг юқори лавозимли аъзоси, Суҳайл Шоҳин АҚШнинг БМТдаги собиқ элчисининг Афғонистондаги Багром авиабазаси Хитойга топширилан дега сўзларига жавобан унинг сўзларида асос йўқ ва айрим ОАВ тарқатилаётган хабарларни ёлғон деб таъкидлади.
Бошқа томондан Хитой ТИВ-и матбуот котиби Пекин\ давлати Афғонистондаги Багром авиабазаси назоратини топшириши тўғриидаги тахминларни рад этди.
Яқинда БМТдаги АҚШнинг собиқ вакили Ники Хейли Факс нюсга берган интервьюсида, биз Хитойни диқққат билан кузатиб боришимиз керак, чунки менимча Пекин давлати Афғонистондаги Багром авиабазаси назоратини қўлга олмоқчи деб иддао қилди.
АҚШ қўшинлари 2 июль куни Багром авиабазаси контролини Афғонистон кучларига топширди ва бу база 44 кейин Толибон қўлига ўтди.
Хитой ТИВ наттоғи бугун Толибоннинг вавтинчалик ҳукумат тузилиши ва баъзи муҳим роллари бажариши ҳақидаги эълонлари мамлакатда 3 ҳафталик тартибсизликларга якун ясади деб иддао қилди.
Унга кўра, Хитой катта масъулиятли куч ва Афғонистон қўшниси сифатида бу борада аниқ ва қатъий позицияга эга деб изоҳлади.
Хитой ТИВ матбуот хизмати шунингдек биз Афғонистон суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қиламиз ва бу мамлакатнинг ички ишарига аралашмаслик тамойиллиги сақлаймиз деб айтди.