Лавров: Толибон сиёсий тенденция ва ҳукуматини инаугурацияси масаласида бир қарорга келмаган
(last modified Sat, 11 Sep 2021 07:13:35 GMT )
сентябр 11, 2021 12:13 Asia/Tashkent
  • Лавров: Толибон сиёсий тенденция ва ҳукуматини инаугурацияси масаласида бир қарорга келмаган
    Лавров: Толибон сиёсий тенденция ва ҳукуматини инаугурацияси масаласида бир қарорга келмаган

Россия ТИВ раҳбари Толибон Афғонистоннинг янги ҳукумати ҳамда унинг инагугурацияси хусусида бир қарорга келгани йўқ, деб таъкидлади.

Tass ахборот агентлигининг хабар қилишича, Сергей Лавров  кечанги сўзларида, Толибон  ҳар куни  турли масаласида жумаладан   сиёсий тенденциялари ва ҳукумат инаугурацияси маросмини ўзгатирмоқда ва бу масала хусусида бирон аниқ қарорга келмаган деб таъкидлади.

Лавров шунингдек, Россия ТИВ-и  Москва давлатига Афғонистоннингянги ҳукуматининг инаугурациясига делегация юборишии бўйича ҳеч қандай тавсиянома бермаган деб изоҳлади.

Афғонистоннинг айрим ОАВ ва манбалари   бу мамлакат янги ҳукуматининг инаугурацияси 11 сентябрда бўлиб ўтади ва маросимда Эрон, Россия, Хитой, Қатар ва Покистон таклиф қилинган деб хабар қилишди.

Аммо бу маросимнинг ўтказилиши ҳозиргача аниқланмаган. Кремль матбуот котиби Дмитрий Песокв кеча Рссия ҳукуматининг ҳеч бир расмийси бу маросимда қатнашмаслигини эълон қилди.

 

Ёрлиқ