сентябр 18, 2021 13:26 Asia/Tashkent
  • ШҲТ саммитида якунида Афғонистон бўйича қўшма баёнот эълон этилди
    ШҲТ саммитида якунида Афғонистон бўйича қўшма баёнот эълон этилди

Кеча Покистон ТИВ -и Эрон, Покистон, Хитой ва Россиянинг етакчи дипломатлари иштирокида Афғонистон бўйича 4 томонлама қўшма баёнотни тарқатди.

ИРНА ахборот агентлгининг хабар қилишича баёнотда,  жорий йил 16 - сентябрь куни Эрон, Покистон, Россия ва Хитой ТИВ раҳбарлари ШҲТнинг Душанбеда ўтказилган саммити доирасида учрашиб Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилишди.

Томонлар Афғонистонда ва бутун минтақада тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга ёрдам беришга қатъий қарор қилишганини тасдиқладилар.

4 мамлакат ТИВ раҳбарлари Афғонистон суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилиши кераклигини таъкидладилар.

Томонлар шунингдек,  Афғонистонда урушдан кейинги иқтисодий ва ижтимоий қайта қуриш учун асосий масъулиятни ўз зиммасига оладиган ва Афғонистонга иқтисодий ва тирикчилик ва гуманитар ёрдам кўрсатишни ўз зиммасига олган давлатлар билан ҳамкорлик қилиш муҳимлигини баён этдилар.

Эрон, Покистон, Россия ва Хитой шунингдек Афғонистонда миллий ярашувни якунлаш лозимлигига ва унинг натижасида  барча сиёсий ва этник томонлар манфаатларини таъминлайдиган инклюзив ҳукумат тузиш зарурлигига ишора қилишди.

4 мамлакат ТИВ раҳбарлари  Афғонистон ҳудудларидан хавфсизлик муаммоларни инобатга олиб,  минтақавий барқарорликни таъминаш ва қўшни давлатларнинг қонуний хавотирлари ва манфаатларини ҳал қилиш учун таҳдидларга хусусан терроризм ва гиёҳванд моддалар савдосига қарши курашиш ҳаракатини мувофиқлаштириш зарурлигини таъкидладилар.

 

Ёрлиқ