Толибон ўзбек тилига Афғонистоннинг расмий тили мақомини бермади
https://parstoday.ir/uz/news/world-i65378
Афғонистонда янги давлатнинг конституциясини ифода этадиган "Афғонистон ислом амирлигининг асосий принциплари" 12 бўлим ва 179 моддадан иборат.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
сентябр 19, 2021 10:04 Asia/Tashkent
  • Толибон ўзбек тилига Афғонистоннинг расмий тили мақомини бермади
    Толибон ўзбек тилига Афғонистоннинг расмий тили мақомини бермади

Афғонистонда янги давлатнинг конституциясини ифода этадиган "Афғонистон ислом амирлигининг асосий принциплари" 12 бўлим ва 179 моддадан иборат.

Аниқ.уз сайти Толибон ҳукуматининг бу ҳақдаги асосий принсипларини қўйидагича келтирган:

- мамлакатнинг ҳуқуқий актлар Ханафия мазхаби фикхига асосланиши шарт;

- ўрта мактабда дарслар араб тилида ўтилади;

-Афғонистон байроғи оқ рангда;

-Ҳарбий хизмат мажбурияти қонунийлаштирилади;

-Афғонистоннинг расмий тиллари - пушту ва дари. Пушту тилига мамлакатнинг миллий тили мақоми берилади. (Ўзбек тили ҳақида гапирилмаган);

-Жума, Қурбон ҳайити, Рамазон ҳайити, Босқинчиларнинг мағлубияти ва чиқиб кетиши куни ва Мустақиллик кунлари мамлакатда байрам куни сифатида белгиланди.